Проверенная компания

О компании

"IFODA AGRO KIMYO HIMOYA" компанияси кўп йиллардан бери Республикамиздаги деҳқон ва фермер ҳўжаликлари, шахсий томорқа эгалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларни етказиб бериш ҳамда уларни қўллаш бўйича амалий маслаҳатлар бериш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг энг етакчи агрокимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлмиш «IFODA AGRO KIMYO HIMOYA» компанияси ўтган давр мобайнида шиддатли ривожланишдан бир зум тўхтагани йўқ.

Илғор ускуналар ҳамда энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона хориж маҳсулотлари ўрнини боса оладиган ва Европа рецептлари асосида тайёрланадиган юқори сифатли ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

«IFODA AGRO KIMYO HIMOYA» компаниясининг Наманган вилоятида жойлашган заводи эса умумий майдони 60 минг м2 ҳудудни қамраб олади. Бугун заводда йилига 10 миллион литргача пестицидлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Ва ушбу имкониятлар ҳосиласи ўлароқ, компания маҳсулотларининг сони 150 турдан ошиб кетди.

Тип бизнеса: Производитель
Год основания: 1998
Количество сотрудников: 101 - 500 чел.